Жаҳон | 23:27 / 07.08.2021
9848
2 дақиқада ўқилади

Bloomberg таҳлилчилари арзон газ даври ниҳоясига етганини айтмоқда

Иқлим ҳақида қайғураётган инвесторлар ва ҳукуматлар талаби билан газ етказиб беришга пул тикиш камаймоқда. 

Фото: REUTERS/Nick Oxford

Арзон газ даври тугади. Унинг ўрнига қиммат энергия даври келди, деб ёзмоқда Bloomberg агентлиги.

Агентлик таҳлилчиларининг қайд этишича, дунёда охирги ўн йилда электр энергияси ишлаб чиқариш ва уйларни иситишда фойдаланиладиган газ етишмовчилиги бўлмади. Шу билан бирга, унинг нархи етарлича арзон бўлди.

«Бу йил мазкур жараён тўхтади, чунки талаб таклифдан ошиб кетди. Ушбу ҳафтада Европада газ нархи рекорд кўрсаткичга етди, Осиёга суюлтирилган газ етказиб бериш ҳажми эса йилнинг бу даври учун рекорд миқдорда бўлди», — дейилади таҳлилда.

Бундан ташқари, иқлим ҳақида қайғураётган инвесторлар ва ҳукуматлар талаби билан газ етказиб беришга пул тикиш камаймоқда. 

Халқаро энергетика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилга бориб газга бўлган талаб пандемиядан олдинги даврга нисбатан 7 фоизга ўсади. 

Ушбу ҳафтада Европада минг куб метр газ нархи 540 доллардан ошди. Бунга «Газпром» компаниясининг Ямал-Ненец автоном округидаги заводида ёнғин келиб чиққани боис «Ямал — Европа» қувури орқали газ етказиб беришнинг қисқаргани сабаб бўлди. 

Мавзуга оид