Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британия мудофаа штаби бошлиғи Афғонистон билан чегарадош мамлакатларни ҳамкорликка чақирди
Николас Картер шунингдек, Афғонистон ҳукумати мамлакатнинг барча ҳудудларини назорат қила олмаслигини билдирди.
Буюк Британия мудофаа штаби бошлиғи Николас Картер Афғонистон билан чегарадош мамлакатларни терроризмга қарши курашда ҳамкорлик қилишга чақирди. Унинг тегишли баёноти The Times газетасида эълон қилинди.
"Урушнинг давом этиши Афғонистон билан қўшни мамлакатлар учун манфаатли эмас. Уларнинг аксарияти миллионлаб қочқинларни қабул қилди. Агар вазият барқарорлашмаса, яна бир неча миллион киши Афғонистонни тарк этади. У ҳолда терроризм таҳдиди ўсиши юқори бўлади, чунки экстремистлар бўшлиқдан фойдаланади. Бирга ишлаш орқали бунга йўл қўймаслик мумкин", — дейилади Картернинг баёнотида.
Картер шунингдек, Афғонистон ҳукумати мамлакатнинг барча ҳудудларини назорат қила олмаслигини билдирди.
Аввалроқ АҚШ элчихонаси америкаликларни Афғонистонни тарк этишга чақирганди.
Мавзуга оид
22:32 / 26.06.2026
Чарлз III Британия монархлари орасида биринчи бўлиб солиқларини эълон қилди
18:22 / 26.06.2026
Morgan кўз узиш имконсиз ретро дизайнли автомобилни тақдим қилди
21:12 / 25.06.2026
Шавкат Мирзиёев ва Тони Блэр ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилди
17:26 / 23.06.2026