Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ироқ Беларусга парвоз қилувчи барча йўловчи рейсларни тўхтатди
Қайд этилишича, Беларусдан фақат Ироқ фуқароларини олиб келиш учун рейсларга рухсат берилади. Лайнерлар Ироқдан йўловчиларсиз қайтади.
Ироқ Беларусга парвоз қилувчи барча йўловчи рейсларни номаълум муддатга тўхтатди. Бу ҳақда Ироқ фуқаро авиацияси бошқармаси хабар қилди.
«Ҳукуматнинг тегишли фармойишига мувофиқ Ироқ фуқаро авиацияси бошқармаси Ироқдан Минскка парвоз қиладиган барча рейслар тўхтатилишини маълум қилади», — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, Беларусдан фақат Ироқ фуқароларини олиб келиш учун рейсларга рухсат берилади. Лайнерлар Ироқдан йўловчиларсиз қайтади.
Аввалроқ Литва ҳукумати Осиё ва Африка мамлакатларидан Беларус орқали Литвага кириб келган мигрантлар ватанларига қайтишга рози бўлса, уларга 300 евродан маблағ тўланишини билдирганди.
Литва ташқи ишлар вазири Габриэлиус Ландсбергиснинг сўзларига кўра, ироқлик 300 нафарга яқин ноқонуний мигрант ўз ватанларига қайтишга рози бўлган.
Мавзуга оид
21:16 / 28.06.2026
Ироқда 50га яқин амалдор ва депутатлар коррупцияда айбланиб ҳибсга олинди
21:40 / 24.06.2026
Беларусдаги ретрансляторлар жим бўлиб қолди - Зеленский
22:13 / 19.06.2026
Зеленский Лукашенкога ультиматум қўйди ва уни бажариш учун бир ҳафта муҳлат берди
22:16 / 16.06.2026