Жиззахда қурилиш учун ажратилган ер майдонини сотаётган шахс ушланди
Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида туман ҳокимининг қарори билан ёшлар меҳнат гузари ва коворкинг маркази қуриш учун ажратилган 4,25 сотих ерни ерни ноқонуний равишда сотаётган шахс ушланди. Бу ҳақда Жиззах вилояти прокуратураси маълум қилди.
Шароф Рашидов туманида рўйхатдан ўтиб фаолият юритаётган тадбиркор туман ҳокимининг қарори билан ёшлар меҳнат гузари ва коворкинг маркази қуриш учун ажратилган 4,25 сотих ерни жорий йилнинг июль ойида 5 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлади.
2021 йил 28 июль куни вилоят прокуратураси, ДХХ ва Департаментнинг вилоят бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Жиззах шаҳридаги умумий овқатланиш шохобчаларидан бирида олдиндан 4000 АҚШ долларини олган вақтда қўлга олинди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ, Жиззах шаҳрида тадбиркорга тегишли ерни сотаётган иш бошқарувчи ушланганлиги хабар қилинган эди.
Мавзуга оид
20:04 / 21.11.2024
Отасининг ёнига кўмилган қизалоқлар: опа-сингил маст “пойгачи”нинг қурбони бўлди
09:31 / 20.11.2024
Жиззахда икки бола машина уриб кетиши оқибатида вафот этди
09:00 / 13.11.2024
1,1 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган цех аниқланди
09:25 / 06.11.2024