Ҳайдовчиларга наушник ёки минигарнитура орқали телефондан фойдаланиш ҳуқуқи берилиши мумкин
Адлия вазирлиги ишлаб чиққан қонун лойиҳасида, шунингдек, автомобиль салонининг олд қисмига монитор (дисплей) ўрнатганлик учун жаримани бекор қилиш ҳам назарда тутилган.
Адлия вазирлиги транспорт воситалари ҳайдовчиларига қулайликлар яратиш учун қонун лойиҳаси ишлаб чиқди.
Жамоатчилик муҳокамасига қўйилган лойиҳада қуйидагилар таклиф этилмоқда:
— ҳайдовчиларга транспорт воситасини бошқараётганда қўлларини ишлатмасдан мулоқот қилиш имконини берувчи минигарнитуралар ва бошқа техник қурилмалар орқали телефондан фойдаланиш ҳуқуқини бериш;
— транспорт воситасини бошқараётганда телефондан фойдаланиш ҳуқуқбузарлигини жазо қўлланилгандан сўнг бир йил давомида такроран содир этилгандаги кучайтирилган жавобгарлик чорасини бекор қилиш;
— автомобиль салонининг олд қисмига монитор (дисплей) ўрнатганлик учун маъмурий жавобгарликни бекор қилиш;
— ҳайдовчиларга, агарда уларнинг Ўзбекистон Республикасида берилган биометрик паспорти ёки ID-картаси ёнида бўлса, транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни, техпаспортни, суғурта полисини ёнида олиб юрмасдан транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини бериш (Бунда, ушбу ҳужжатлар мавжудлиги ДЙҲХХ ходими томонидан электрон тизим орқали транспорт воситаси тўхтатилган жойда мустақил текширилади; мазкур янгиликни амалиётга жорий қилиш мақсадида Ички ишлар вазирлигига керакли интеграция ишларини 2021 йил 1 декабрга қадар якунлаш вазифаси юклатилиши мумкин);
— ҳаракат тезлигини ўлчашда, тезликни ўлчайдиган махсус қурилмалар томонидан қайд этилган тезлик кўрсаткичларидан қурилмалар томонидан йўл қўйилиши мумкин бўлган соатига 5 километрлик нуқсонни айириб ташлаш бўйича қоида жорий этиш.
НҲҲЛМ порталида қонун лойиҳаси муҳокамаси 24 августгача давом этади.
Лойиҳадан яна бир неча турдаги маъмурий жарималар суммасини камайтириш таклифлари ҳам ўрин олган.
Мавзуга оид
12:14 / 11.10.2024
“Яна нечта бола йўлларда ўлиши керак?” – кўпайган авариялар ҳақида катта суҳбат
13:45 / 09.10.2024
Бухорода болалар ўлимига сабабчи бўлган автобус ҳайдовчисига ҳукм ўқилди
14:49 / 05.10.2024
Самарқандда бошқа машинанинг рақамини тақиб 76 марта қоида бузган ҳайдовчи ушланди
17:55 / 28.09.2024