Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёдаги автокорхона ишчиларига тўрт ойдан бери маош тўламай келаётгани маълум қилинди
Қашқадарё вилоятида жойлашган масъулияти чекланган жамиятига қарашли Муборак туманида фаолият юритадиган автокорхона тўрт ойдан бери ишчиларига маош тўламай келаётгани маълум қилинди. Меҳнат вазирлиги мазкур ҳолат бўйича муносабат билдирди.
Қайд этилишича, ижтимоий тармоқларда «Қашқадарё технологик транспорт» АЖга қарашли 2-автосарой ишчилари жорий йилнинг 6 июнь кунидан бошлаб меҳнатга ҳақ тўловсиз таътилга чиқариб юборилгани ва 4 ойдан буён ойлик иш ҳақи берилмаётгани тўғрисида президентга видеомурожаат йўллаган. Мазкур мурожаат юзасидан Қашқадарё вилояти Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспектори томонидан ўрганиш ўтказилган.
Ўрганиш давомида маълум бўлишича, Муборак туманидаги 2-автосарой ишчи ходимларининг 2021 йил май-июнь ойлари учун ойлик иш ҳақлари қонунда белгиланган муддатда тўлиқ ҳисоб-китоб қилинмаган. Бу билан Меҳнат кодексининг 150, 154, 161-моддалари талаблари бузилган.
Қайд этилишича, аниқланган ҳолат юзасидан корхона бошлиғи номига Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддасига (Меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликни бузиш) кўра маъмурий баённома расмийлаштирилган.