Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Samsung вице-раиси қамоқдан муддатидан аввал озодликка чиқарилади
Адлия вазирлиги "COVID-19 пандемияси сабабли мамлакатда вужудга келган иқтисодий вазият"ни унинг муддатидан аввал озод қилинишига сабаб бўлган омиллардан бири сифатида кўрсатган.
Жанубий Корея собиқ президенти Пак Кин Хега пора беришда айбланиб қамалган Samsung Electronics вице-раиси Ли Жэ Ён муддатидан аввал озодликка чиқади.
У мамлакат адлия вазирлиги муддатидан аввал озод этишга тавсия қилган маҳбуслар рўйхатидан ўрин олди, деб ёзади The Wall Street Journal.
Ли Жэ Ён жума куни озодликка чиқиши кутилмоқда.
Адлия вазирлиги "COVID-19 пандемияси сабабли мамлакатда вужудга келган иқтисодий вазият"ни унинг муддатидан аввал озод қилинишига сабаб бўлган омиллардан бири сифатида кўрсатган.
Январда суд Ли Жэ Ённи 2,5 йилга озодликдан маҳрум қилганди. Ўша ойда Жанубий Корея олий суди Пак Кин Хени 20 йилга озодликдан маҳрум қилиш тўғрисида ҳукм чиқарганди.
Samsung асосчисининг набираси Ли Жэ Ён 2017 йилда маблағларни талон-торож қилиш, пора бериш ва ёлғон кўрсатма беришда айбланиб беш йилга озодликдан маҳрум қилинганди.
Мавзуга оид
20:18 / 06.06.2026
Янги Samsung Galaxy S27 Pro смартфони ҳақида маълумот берилди
12:01 / 21.05.2026
Samsung иш ташлаш бошланишига 1,5 соат қолганда касаба уюшмаси билан келишувга эришди
08:42 / 06.05.2026
Samsung компаниясининг бозор капиталлашуви 1 триллион долларга етди
23:34 / 18.04.2026