Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда қалбаки «Remdesivir» дорисини тайёрлаб сотаётган шахслар ушланди
Тошкент шаҳрида қалбаки “Pandovir 100 (Remdesivir)” дори воситасини тайёрлаб сотаётган шахсларнинг кирдикорлари фош бўлди, деб хабар қилмоқда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.
Қайд этилишича, департамент ҳамда Давлат солиқ қўмитасининг Юнусобод тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Д.А. ва бошқалар олдиндан тил бириктириб “Bactopraz-S” дори воситаси ёрлиғини ўзгартириш орқали тайёрланган қалбаки “Pandovir 100 (Remdesivir)”дори воситасининг ҳар бирини 500 минг сўмдан ҳисоблаб, тўловни АҚШ долларида амалга оширишга келишиб, 100 дона қалбаки “Pandovir 100 (Remdesivir)” дори воситасини 4 700 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шунингдек, тадбир давомида юқоридаги дори воситалари Чилонзор тумани, Муқимий кўчасидаги хонадонлардан бирида тайёрлангани аниқланиб, ушбу хонадондан 23 турдаги қалбаки дори воситалари ҳамда 500 дона ёрлиқлар ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
19:02 / 03.03.2026
Тошкент бош режаси ўзгарди. Шаҳарнинг 30 та нуқтасида йирик мажмуалар қад ростлайди
18:06 / 03.03.2026
Тошкентда умумий майдони 140 гектарлик янги парклар ташкил этилади
14:04 / 03.03.2026
Тошкент кўчаларида таъмирлаш ишлари давом этмоқда: асосий манзиллар маълум қилинди
09:41 / 03.03.2026