Жаҳон | 17:32 / 10.08.2021
5626
1 дақиқада ўқилади

Италияда ҳарорат 48 даражагача кўтарилиши кутилмоқда

Италия соғлиқни сақлаш вазирлиги саккизта шаҳарда ҳарорат хавфининг қизил даражасини эълон қилди.

Фото: ria.ru

Ушбу ҳафтада Италия жанубида ҳаво ҳарорати 48 даражага етиши мумкин, деб хабар бермоқда Ansa.

Хабарда айтилишича, бунга Африкадан келадиган субтропик антициклон сабаб бўлади. Италия соғлиқни сақлаш вазирлиги саккизта шаҳарда ҳарорат хавфининг қизил даражасини эълон қилди.

Италияликлар соат 11дан 18гача кўчага чиқмаслик, иссиқ вақтда жисмоний зўриқишлардан қочишга чақирилмоқда.

Бундан ташқари, кўп сув ичиш, ўта совуқ ва алкоголли ичимликлар ичмаслик тавсия қилинмоқда.

Аввалроқ олимлар Ер юзидаги ҳарорат рекорд даражада ошиб бораётганини маълум қилганди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид