Жаҳон | 15:29 / 11.08.2021
12334
1 дақиқада ўқилади

Дунёда вакцина тенгсизлиги муаммосини ҳал қила оладиган 20 киши бор – ЖССТ

Брюс Эйлворднинг сўзларига кўра, дунё етакчилари ва фармацевтика компаниялари раҳбарлари вакцина тенгсизлигига барҳам бериш учун ҳаракат қилиши керак.

Фото: Getty Images

ЖССТ коронавирусга қарши вакциналар мамлакатлар ўртасида тенг тақсимланмаганидан норози. Бу ҳақда ЖССТ бош директори маслаҳатчиси Брюс Эйлворд айтди.

Эйлворднинг сўзларига кўра, дунё етакчилари ва фармацевтика компаниялари раҳбарлари вакцина тенгсизлигига барҳам бериш учун ҳаракат қилиши керак.

«Дунёда тенгсизлик муаммосини ҳал қилишда муҳим рол ўйнайдиган 20 киши бор. Булар вакцина билан шуғулланадиган йирик компаниялар раҳбарлари. Булар вакцинага шартнома тузаётган давлатлар раҳбарлари ҳамда вакцина ишлаб чиқарувчи мамлакатлар етакчиларидир», — деди Эйлворд.

«Ана шу 20 киши ‘Биз бу муаммони сентябр охиригача ҳал қиламиз. Биз ҳар бир мамлакат аҳолисининг 10 фоизи эмланиши учун ҳаракат қиламиз’ дейиши керак», — деб қўшимча қилди у.

ЖССТ мамлакатлар ўртасидаги вакцина тенгсизлигини пандемияга қарши курашдаги энг катта муаммолардан деб ҳисобламоқда.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид