АҚШ Афғонистондаги элчихонасини Кобул аэропортига кўчириши мумкин
АҚШ Афғонистонда хавфсизлик таъминланиши билан боғлиқ вазият ёмонлашаётгани сабабли ўз элчихонасини Кобул аэропортига кўчириши мумкин. Бу ҳақда манбаларга таяниб CNN телеканали хабар берди.
Таъкидланишича, АҚШ раҳбарияти элчихона ходимлари хавфсизлигини таъминлашнинг турли вариантларини кўриб чиқмоқда. Ушбу вариантлар ичида элчихонанинг аэропорт ҳудудига кўчирилиши эҳтимоли юқори, чунки бу зарурат юзага келганда қисқа вақт ичида америкалик дипломатларни Афғонистондан олиб чиқишга имкон беради. АҚШ маъмурияти элчихона ҳозирги жойида қолдирилса, аэропорт ва элчихона ўртасида ҳаракатланиш хавфли бўлиши мумкинлигидан хавотирланмоқда.
Аввалроқ Reuters ахборот агентлиги АҚШ давлат департаменти Кобулдаги элчихонанинг кўплаб ходимлари эвакуация қилинишини эълон қилиши кутилаётгани, бунда америкалик ҳарбийлар ёрдам беришини маълум қилган. Бу мақсадда ушбу ҳудудга қисқа муддатга қўшимча кучлар ташланади.
АҚШ маъмурияти вакили CBS телеканалига Кобулдаги Ҳамид Карзай номидаги аэропортга элчихона ходимларини эвакуация қилиш учун қўшимча кучлар жўнатилишини маълум қилган.
Мавзуга оид
15:43 / 16.10.2024
АҚШ Исроилга ёрдамни қисқартириш билан таҳдид қилди
08:40 / 16.10.2024
Lufthansa АҚШда яҳудийлар дискриминацияси учун жаримага тортилди
10:20 / 15.10.2024
Ўзбекистон АҚШга ҳар ҳафта 3-4 тонна узум экспорт қилишни режалаштирмоқда
20:59 / 14.10.2024