Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТнинг қочқинлар бўйича бошқармаси Афғонистон билан қўшни давлатларни ўз чегараларини ёпмасликка чақирди
Шунингдек, БМТ олий комиссари бошқармаси афғонларга қочқинлик мақомини беришга, илгари қочқинлик мақоми бериш рад этилган афғонистонликларни депортация қилишни тўхтатишга чақирди.
БМТнинг қочқинлар бўйича олий комиссари бошқармаси Афғонистон билан қўшни давлатларни ўз чегараларини ёпмасликка чақирди. Бошқарма вакили Шабия Мантунинг сўзларига кўра, мамлакатда йил бошидан буён 400 мингга яқин киши ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлган.
«Биз Афғонистондаги инқироз кучайиши асносида қўшни мамлакатларни ўз чегараларини очиқ қолдиришга чақирамиз. Йил бошидан бери 400 мингга яқин киши ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлди», — деди Манту.
Унинг таъкидлашича, Афғонистоннинг аксарият туманларидаги беқарорлик ҳисобга олинса, «ўз мамлакати ташқарисида бўлган афғонлар халқаро ҳимояга эҳтиёж сезиши аниқ бўлади».
БМТ олий комиссари бошқармаси афғонларга қочқинлик мақомини беришга, илгари қочқинлик мақоми бериш рад этилган афғонистонликларни депортация қилишни тўхтатишга чақирди.
БМТ матбуот хизмати вакили Реал Лебланнинг сўзларига кўра, ташкилот ҳозирча Афғонистондаги ходимларини эвакуация қилмаган.
Унинг маълумот беришича, Афғонистонда БМТнинг 700дан ортиқ ходими фаолият кўрсатади.
«Аммо ҳозирда у ерда 300 нафарга яқин ходим бор. Қолган ходимлар COVID-19 пандемияси сабабли масофадан ишламоқда», — деди Леблан.
Мавзуга оид
18:19 / 22.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида авиақатновлар сони оширилади
09:05 / 17.06.2026
Афғонистондан олиб кирилган 37,6 кг гиёҳвандлик воситалари фош этилди
10:50 / 12.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида қўшимча темирйўл қурилиши мумкин
11:30 / 11.06.2026