«Аукционсиз сотилган юзлаб ер участкалари ва бошқа ҳуқуқлар сабаб давлат бюджети триллионларсиз қолмоқда» — Отабек Бакиров
Иқтисодчи охирги кунларда аукцион савдоларида бошланғич нархидан бир неча баробар қимматроққа сотилган давлат мулкларига эътибор қаратиб, очиқ аукционларни доимо қўллаб-қувватлаш кераклигини таъкидлаб ўтди.
Иқтисодчи Отабек Бакиров «Э-аукцион» электрон савдо платформасида сотилган давлат объектлари бўйича ўз Telegram-каналида фикр билдирди.
«Икки кун аввал 2та метан заправка қарийб икки баробар қимматроққа сотилганида эътибордан четда қолган эди (1-мулк, 2-мулк).
Бугун эса Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳрида жойлашган бошланғич нархи 9,6 млрд сўмлик метан заправка ва сервис маркази 23,2 млрд сўмга ёки 2,4 баравар қимматроққа сотилган. 6 нафар иштирокчи қарийб бир соат сотиб олиш учун ҳаракат қилган.
Бойсун туманидаги бошланғич нархи 6,4 млрд сўмлик метан заправка учун савдода уч нафар иштирокчи қатнашиб, муросасиз ўтган аукцион «ХОЖИ-БАРАКА» МЧЖнинг 14,5 млрд сўмлик нарх таклифи билан якунланди.
Радар ўрнатиш жойи савдоси тўғрисида ёзганимдан кейин, кўпчилик «қиммат сотилди» деган фикрни айтишди. Лекин ошкора ўтказиладиган савдоларда шундай бўлади. Мулк 10 млрд.га арзийдими, 10 млрд сўмга кетади. 30 млрд сўмликми 30 млрд сўмга сотилади. Тадбиркор ҳисоб-китобини олиб аукционда нарх кўтаради. Очиқ аукционда қиммат ёки арзон нарх деган нарса йўқ, фақат бозор нархи бор — бу барака нархи.
Шунинг учун биз доим очиқ аукционни қўллаб-қувватлаймиз. Аукционсиз сотилган юзлаб ер участкалари ва бошқа ҳуқуқлар сабаб давлат бюджети триллионларсиз қолмоқда. Ўрни келганда ҳар сафар буни эслатишда давом этамиз», дея таъкидлаган иқтисодчи.
Мавзуга оид
20:22 / 30.08.2024
“Бюджет халқники, унинг ҳисобини сўрайвериш керак” — фаоллар билан суҳбат
16:19 / 20.08.2024
GTL заводига сарфланган 3,4 млрд доллар ўзини оқлайдими? Отабек Бакиров билан суҳбат
17:29 / 19.07.2024
«Бу ёлғон» – иқтисодчи Энергетика вазирлигининг юридик шахсларга электр токи учун оширилган тарифлар қўллашга оид аргументларини рад этди
18:00 / 03.07.2024