Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Марказий Осиё мамлакатларига нисбатан «Толибон» томонидан таҳдид йўқ — Россия ТИВ вакили
Россия «Толибон» ҳаракати томонидан Марказий Осиё давлатларига нисбатан таҳдид кўрмаяпти. Бу ҳақда Россия президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили, Россия ТИВ Осиё иккинчи департаменти директори Замир Кабулов маълум қилди.
«Марказий Осиёдаги иттифоқчиларимизга нисбатан ҳеч қандай таҳдид кўрмаяпмиз. Бунинг аксини билдирадиган бирорта ҳам факт йўқ», — деди Кабулов.
Унинг сўзларига кўра, Россия «Толибон» билан аввалроқ мулоқотга киришган.
Бундан олдин, Замир Кабулов «Толибон» Россиянинг Кобулдаги элчихонасини қўриқлашни бошлаганини айтганди.
15 август куни Афғонистондаги ҳокимият «Толибон» қўлига ўтди. Афғонистон президенти Ашраф Ғани мамлакатни тарк этган.
Мавзуга оид
18:19 / 22.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида авиақатновлар сони оширилади
18:47 / 18.06.2026
Қозоғистон Марказий Осиёда энг кўп ичадиган давлат бўлиб чиқди — тадқиқот
09:05 / 17.06.2026
Афғонистондан олиб кирилган 37,6 кг гиёҳвандлик воситалари фош этилди
10:50 / 12.06.2026