Жаҳон | 10:28 / 16.08.2021
8342
1 дақиқада ўқилади

Хитойда маҳаллий ОАВ мамлакатни Токио олимпиадаси ғолиби деб эълон қилди

Фото: Getty Images

Хитой давлат ОАВлари Хитой ҳудудлари ҳисобланувчи, бироқ халқаро мусобақаларда ундан алоҳида иштирок этувчи Тайвань ва Ҳонгконг терма жамоаларининг Токио олимпиадасида қўлга киритган медалларини мамлакат медаллари сонига қўшиб, Хитойни олимпиада ғолиби деб эълон қилди.

Токиодаги ўйинлар якунлангандан бир ҳафта ўтиб Weibo ижтимоий тармоғи ва Хитой марказий телевидениесида мамлакат қўлга киритган медаллар сонининг янгиланган кўриниши пайдо бўлди. Унда Тайвань ва Ҳонгконг спортчилари қўлга киритган медаллар билан биргаликда Хитой олган умумий олтин медаллар сони 41 тани, кумуш медаллар 37 тани ва бронза медаллар 27 тани ташкил қилиши кўрсатилган.

Расмий маълумотларга кўра, Токио олимпиадасида 39 та олтин, 41 та кумуш ва 33 та бронза медал билан умумий ҳисобда АҚШ терма жамоаси ғалаба қозонди.

Хитой эса 38 та олтин, 32 та кумуш ва 18 та бронза медал қўлга киритганди.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид