Жамият | 21:19 / 17.08.2021
7017
1 дақиқада ўқилади

Жиззахлик судялар бўйича ўтказилган хизмат текширувининг холислиги масаласида алоҳида хабар берилиши айтилди

Судялар олий кенгаши томонидан ўтказилган матбуот анжуманида Kun.uz мухбири жиззахлик тадбиркор аёл Гюнел Алиева иши бўйича Kun.uz'да чиққан мақолалар юзасидан хизмат текширувининг қанчалик холис экани ҳақидаги савол билан юзланди.

“Жиззахлик судялар устидан ўтказилган хизмат текширувига айни шу суд судлов ҳайъатининг раиси бошчилик қилган ва якунда “мақолада айтилган ҳолатлар ўз тасдиғини топмагани” айтилди. Ушбу хизмат текширувини қанчалик холисона дейиш мумкин? Уни қайта ўтказиш мумкинми?” – дея савол берди Kun.uz мухбири.

Судялар олий кенгаши матбуот котиби Турсунали Акбаровнинг маълум қилишича, кенгаш ушбу мақола билан танишиб чиққан ва ўрганиш натижалари бўйича кейинроқ алоҳида маълумот берилади.

Мавзуга оид