Россия «Толибон» билан ҳамкорликка тайёр
Россиянинг Афғонистондаги элчиси Дмитрий Жирновнинг таъкидлашича, «Толибон»нинг ҳокимиятга келиши натижасида Афғонистондаги ҳаёт барқарорлашган.
Европа давлатлари ва АҚШ Афғонистондаги элчихоналарини эвакуация қилаётган бир пайтда рус дипломатлари бу ҳақда ўйлаётгани йўқ.
Россиянинг Афғонистондаги элчиси Дмитрий Жирновнинг сўзларига кўра, Кобул бир кундан кўпроқ вақт давомида «Толибон» назорати остида ва ҳозирча таассуротлар жуда яхши.
«Элчихонага тўлиқ хавфсизлик кафолатланган. Ашраф Ғани даврида жуда кучли террорчилик содир этилган. Деярли ҳар куни шаҳарда 3-4 ёки 5 та портлаш бўларди», – дейди у.
Айни пайтда Россияда «Толибон» ҳаракати тақиқланган ва террорчи ташкилот ҳисобланади. Аммо июль ойида Россия Ташқи ишлар вазирлигида икки томонлама музокаралар ўтказилган. «Толибон» ИШИДга қарши курашиш ва наркотик савдосига барҳам беришга ваъда берган.
«Биз «Толибон»га душман эмасмиз. Акс ҳолда улар биз билан алоқа қилмаган ва Кобулдаги Россия элчихонаси хавфсизлигини кафолатламаган бўлар эди. Ҳа, бизнинг алоқаларимиз бор, биз буни яширмаганмиз. Россия ҳозир толиблар Афғонистони ва бошқа йирик халқаро ҳамкорлар ўртасида музокаралар олиб борилиши учун етакчи ролини ўз зиммасига олади», – деган сиёсатшунос Владимир Сотников.
Шундай бўлса-да ҳозирча рус ҳукумати Толибонни қонуний ҳокимият сифатида тан олгани йўқ.
Россия президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Замир Кабуловнинг маълум қилишича, БМТ Хавфсизлик кенгаши «Толибон»ни террорчи ташкилотлар рўйхатидан чиқарганидан кейингина Россия ҳам уларни ана шундай рўйхатдан чиқариши мумкин.
БМТ Хавфсизлик кенгаши толибларни 2003 йилда террорчилар рўйхатига киритганди. Ўша йили Россия олий суди ҳам «Толибон»ни террорчи ташкилот деб тан олган.
Мавзуга оид
22:25
Финландияда омон қолиш курсларига ёзилаётган аёллар сони кескин ошди
19:21
FT: Россия юзлаб яманликларни Украинага қарши урушга ёллади. Улар шартнома имзолашга мажбурланмоқда
15:06
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди — Reuters
00:35