Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия толибларнинг барча сўнгги баёнотларини ижобий қабул қилади – Мавлут Човушўғли
Човушўғлининг қайд этишича, президент Ашраф Ғани мамлакатни тарк этганидан сўнг Афғонистонда ҳокимият вакууми пайдо бўлди.
Анқара Афғонистон бўйича мулоқотни барча томонлар, жумладан «Толибон» ҳаракати билан ҳам давом эттиради. Бу ҳақда Туркия ташқи ишлар вазири Мавлут Човушўғли маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Туркия АҚШ билан ҳам изчил ҳамкорлик қилмоқда.
Човушўғлининг қайд этишича, президент Ашраф Ғани мамлакатни тарк этганидан сўнг Афғонистонда ҳокимият вакууми пайдо бўлди.
Туркия ташқи ишлар вазири шунингдек, Анқара толибларнинг барча сўнгги баёнотларини ижобий қабул қилишини айтди.
«Ҳозирда вазиятнинг барқарорлашиши муҳим. «Толибон» ҳаракатининг сўзлари ва ҳаракатлари бир-бирига мос келади деб умид қиламиз», — деди Човушўғли.
У Туркия Афғонистондаги иқтисодий ривожланиш, тинчлик ва барқарорликни таъминлашга ҳисса қўшишда давом этишини таъкидлади.
Мавзуга оид
18:19 / 22.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида авиақатновлар сони оширилади
09:05 / 17.06.2026
Афғонистондан олиб кирилган 37,6 кг гиёҳвандлик воситалари фош этилди
10:50 / 12.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида қўшимча темирйўл қурилиши мумкин
11:30 / 11.06.2026