Ўзбекистон | 16:08 / 17.08.2021
3868
1 дақиқада ўқилади

Uzbekistan Airways Тошкент – Лондон авиақатновини тиклади

Тошкент – Лондон авиақатнови тикланди. Бу ҳақда "Uzbekistan Airways" ахборот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, 17 августдан бошлаб, «Uzbekistan Airways» Тошкент – Лондон – Тошкент йўналиши бўйича мунтазам авиақатновларни тиклади. 

Маълум қилинишича, авиақатновлар ҳафтада икки марта сешанба ва жума кунлари амалга оширилади.

Тошкент – Лондон йўналиши бўйича авиачипта нархи 3 295 669 сўмни, Тошкент – Лондон – Тошкент йўналиши бўйича авиачипта нархи 7 341 157 сўмни ташкил қилади.

Нархлар 2021 йил 17 август куни ҳолатига кўра амал қилиши айтилган.

Чипталарни авиакомпаниянинг расмий сайтидан, “Uzbekistan Airways Sales” филиалидан ёки авиакомпания агентларидан харид қилиб олиш мумкин.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид