Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Интизомий чора қўллаш муддати ўтиб кетган” — мурдадан “кўрсатма олган” судя масаласида изоҳ берилди
Судялар олий кенгаши май ойида ўтказган матбуот анжуманида мурдадан “кўрсатма олган” хоразмлик судянинг ҳаракатлари ўрганилиб, маълумот берилиши айтилганди. Бироқ икки ойдан кўпроқ вақт ўтдики, бу ҳақда маълумот берилмади.
Kun.uz мухбири кенгашнинг навбатдаги матбуот анжуманида шу масалада изоҳ сўради.
Судялар олий кенгаши матбуот котиби Турсунали Акбаров бу ҳолат кенгашда ўрганиб чиқилгани ва ўз тасдиғини топганини билдирди. Бироқ, судяга нисбатан чора қўллаш муддати ўтиб кетгани туфайли ушбу масала ёпилганини таъкидлади.
“Воқелик 2016 йилда содир бўлган. 2018 йилда Kun.uz'да шу ҳақда ёзиб чиқилганидан сўнг жамоатчиликка ошкор бўлган. Ҳозир 2021 йилдамиз. Демак, воқелик содир бўлганидан сўнг орадан қарийб 5 йил ўтяпти. Бу ўз-ўзидан судяга нисбатан интизомий чора қўллаш муддати ўтиб кетганини билдиради. Муддат ўтиб кетгани учун судяга нисбатан чора қўллашга асос йўқ деб ҳисобладик”, – дейди кенгаш матбуот котиби.
Маълумот учун, 2018 йилда Kun.uz сайтида берилган мақолада фуқаролик ишлари бўйича Шовот туманлараро судининг раиси бир муддат олдин ўлган шахс гўёки тирик бўлгани ва судда у берган гувоҳлик кўрсатмасини ишончли деб ҳисоблагани, шунга асосан нохолис қарор чиқаргани ҳақида сўз юритилганди.
Мавзуга оид
16:23 / 24.06.2026
Хоразмда ҳам жамоат транспортида тўловлар тўлиқ электрон шаклга ўтказилади
08:45 / 23.06.2026
Фарғона ва Хоразмда наркотик моддалар қўлга олинди
11:40 / 08.06.2026
Тошкент ва Хоразмда йирик гиёҳвандлик савдосига чек қўйилди
09:23 / 28.04.2026