Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Косонда ўқитувчилар сайлов участкасини безатишга жалб қилингани ҳақида хабарлар тарқалди. Туман ҳокимлиги муносабат билдирди

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Косон туманидаги Педагогика коллежида ва тумандаги бошқа мактабларда жойлашган сайлов участкаларини безатишга ўқитувчилар жалб қилингани ҳақида хабарлар тарқалди. Туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бўйича муносабат билдирди.
Қайд этилишича, ижтимоий тармоқлар орқали Косон туманидаги Педагогика коллежида янги ўқув йили бошланиши арафасида ўқитувчилар сайлов участкасини безатишга жалб қилингани ҳақида хабарлар тарқатилган. Хабарда исми сир тутилишини истаган ўқитувчи туман ҳокимининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари томонидан ўқитувчиларни мактабларда ташкил этилган сайлов участкаларини безашга жалб этиш бўйича оғзаки топшириқ берганликда айблаган.
Косон ҳокимлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, тумандаги Педагогика коллежи ўқитувчилари айни кунларда таътилга чиқарилган. Коллежда ҳеч қандай сайлов участкаси ташкил этилмаган. Айни кунларда бу ерда қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.
«Исми ошкор этилмаган мурожаатчи, ҳокимнинг ёшлар ишлари бўйича ўринбосарини оғзаки топшириғи билан плакатлар осиш, таклифнома, анкета чиқариш ва тарқатиш ўқитувчиларга юкланганини айтади. Аммо унинг бу важи ҳам ҳақиқат эмас. Қолаверса, сайлов билан боғлиқ жараёнларни ташкиллаштириш туман ҳокимининг ёшлар бўйича ўринбосари вазифасига кирмайди. Ижтимоий тармоқ фаолларидан текширилмаган ва ўрганилмаган ёлғон ҳамда миш-мишларга асосланган хабарларни тарқатмасликларини сўраймиз», дейилади муносабатда.
Мавзуга оид

17:14 / 11.06.2025
Имтиҳон жавобларини 5 минг сўмдан сотган мактаб ўқитувчиси ишдан олинди, директорга эса таъсир чораси қўлланди

20:08 / 23.05.2025
Қашқадарёда ўнлаб педагогларга устама тўлаш техник масалалар сабаб тўхтатиб қўйилди

09:00 / 18.05.2025
“Ижтимоий тармоқлар қонуни” ва грин-картадаги лидерлик — ҳафта дайжести

17:10 / 02.05.2025