Наманганда ИИБ ходимлари ва маҳаллий аҳоли ўртасидаги зиддият акс этган видео тарқалди. ИИВ воқеага муносабат билдирди
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода ички ишлар ходимлари ва бир неча фуқаро ўртасида юзага келган зиддият тасвирланган. ИИВ ахборот хизмати воқеа маст ҳолда автомобил бошқарган фуқарони идорага олиб кетишда унинг яқинлари қаршилик кўрсатгани натижасида содир бўлганини маълум қилди.
Наманган вилоятида бўлгани айтилган воқеада ички ишлар ходимлари бир оиланинг икки нафар аъзосини қўлига кишан тақиб идорага олиб кетмоқчи бўлаётгани, маҳаллий аҳоли эса ички ишлар ходимларига қарши чиқиб, уларни олиб кетишга йўл қўймаётгани акс этган.
Kun.uz воқеа бўйича ИИВ ахборот хизмати раҳбари Шоҳрух Ғиёсов билан боғланди. Унинг маълум қилишича, шу йил 31 июл куни соат 18:00ларда Поп тумани ИИБ ҲПБ профилактика инспектори “Гулистон” МФЙ ҳудудида ўз хизмат вазифасини бажараётган вақтида, шу туманда яшовчи Б.Н. ўзига тегишли “Нексия-2” русумли автомашинасини спиртли ичимликдан маст ҳолда бошқаргани аниқланган.
ИИБ ходимлари Б.Н.ни содир этган ҳуқуқбузарлиги бўйича 1-сонли ИИБ биносига олиб кетаётган вақтда Б.Н.нинг ўғли ҳамда унинг таниши ИИБ ходимлари томонидан бошқариб кетилаётган “Нексия-2” русумли автомашинани тўхташга мажбур қилиб, отасининг олиб кетилаётгани учун ходимларга қаршилик кўрсатиб, жанжал кўтарган. Профилактика инспектори ҳолат юзасидан унинг маҳалласига ёндош бўлган уч нафар профилактика инспекторларини ёрдамга чақирган.
Профилактика инспекторларига қаршилик кўрсатган фуқаролар Поп туман ИИБга олиб борилиб, уларга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилган ҳамда фуқароларни ИИБга олиб бориш жараёнида ҳеч кимга тан жароҳати етказилмаган.
Автотранспорт машинасини маст ҳолатда бошқаргани учун фуқаро Б.Н.га нисбатан 2021 йил 13 август куни Жиноят ишлари бўйича Поп туман суди томонидан 1 йил 6 ойга ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум этиш ва БҲМнинг 25 баравари (6 млн 125 минг сўм) миқдорида жарима жазоси тайинланган.
Бундан ташқари, воқеада иштирок этган бошқа фуқаролар томонидан содир этилган ҳуқуқбузарликлар МЖтКнинг 183 ва 194-моддасининг 1-қисми билан малакаланиб, уларнинг ҳар бирига БҲМнинг 3 баравари (735 минг сўм)дан жарима жазоси тайинланган.
Мавзуга оид
18:07 / 24.11.2024
ИИВ тузилмасида Дониёр Тошхўжаев ва яна икки мансабдор лавозимидан озод этилди
10:06 / 24.11.2024
Ҳалоллик мукофоти: йўлдан топилган 5 минг долларни эгасига қайтарган ҳайдовчи ҳақида ҳикоя
16:11 / 17.11.2024
Пробация бўлинмалари ходимларининг ваколатлари кенгайтирилди
16:39 / 15.11.2024