Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда яна бир муштлашув содир бўлди. Бу сафар зўравонлар кафеда «кучини кўрсатди»
Ижтимоий тармоқларда Қашқадарёда содир бўлгани айтилган яна бир видео тарқалди. Унда уч нафар йигит икки нафар йигитни аёвсиз калтаклагани тасвирланган. Вилоят ИИБ ахборот хизмати мазкур ҳодиса юзасидан муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, 2021 йил 14 август куни Қарши тумани ИИБ навбатчилик қисмига туман марказидаги савдо марказларидан бирида жанжал содир бўлгани ҳақида хабар тушган. Ҳолат Қарши тумани ИИБ навбатчилик қисмида қайд этилган ва ҳодиса юзасидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилган.
Қайд этилишича, соат тахминан 22:00 ларда Қарши туманида яшовчи О.Қ. ва шериги Х.Ё. билан савдо марказида бирга ўтириб овқатланган ва спиртли ичимлик истеъмол қилган. Сўнг у ердан соат тахминан 00:00 ларда ташқарига чиққан ва савдо маркази олдида ўтирган фуқаролар А.Ф., Р.Р. ва И.Ж. билан ўзаро тортишиб қолган. О.Қ. жанжалда И.Ж.нинг юз қисмига ургач ўртада жанжал юзага келиб, жанжалга Х.Ё. ҳам қўшилган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Қарши туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан фуқаролар О.Қ ва Х.Ё.га нисбатан жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
22:01 / 13.06.2026
Қашқадарёда қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олиш ҳолатлари фош этилди
15:20 / 13.06.2026
Эски сандиқдан топилган британча сурат: Дулси хоним излаган Боқижон Акрамов Бухоро ва Қашқадарёдан топилди
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
08:29 / 26.05.2026