Ўзбекистон | 17:12 / 18.08.2021
1876
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда мажбурий бадал тўловларини ўзлаштирган ширкат масъуллари аниқланди

Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманида мулкдорлардан ундирилган жами 109,3 млн сўм мажбурий бадал тўловларини талон-торож қилган масъул шахсларнинг кирдикорлари фош этилди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълум қилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгиҳаёт тумани бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, «A.S.» уй жой мулкдорлари ширкати масъул шахслари мулкдорлардан ундирилган жами 109,3 млн сўм мажбурий бадал тўловларини банк муассасасига кирим қилмасдан, ўзларининг эҳтиёжлари учун сарфлаб, талон-торож қилганликлари аниқланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид