22:34 / 19.08.2021
9497

АҚШда «пандемия шароитига мослашган» бино қурилиши бошланди

Иншоотда 310 та резиденция, 210 дан ортиқ меҳмонхона номерлари жойлашади. Ўнта қават эса соғлиқни сақлаш муассасаларига берилади. Хусусан, у ерда майдони 11 минг квадрат метр иборат тиббиёт маркази бўлади.

АҚШнинг Майами шаҳрида Legacy Tower биноси қурилиши бошланди. Баландлиги 182 метр бўлган бино пандемия шароитида яшаш учун барча шароитларга эга бўлади, деб хабар берди GlobeNewswire.

Бино Miami Worldcenter мажмуасининг бир қисми бўлади. 55 қаватли бино қурилиши 500 миллион долларга тушади.

Иншоотда 310 та резиденция, 210 дан ортиқ меҳмонхона номерлари жойлашади. Ўнта қават эса соғлиқни сақлаш муассасаларига берилади. Хусусан, у ерда майдони 11 минг квадрат метрли тиббиёт маркази бўлади.

Бино ходимлари вирусларни йўқотувчи технологиядан фойдаланади, вентиляция ва сувни фильтрлаш тизими ишлаб туради, мебеллар микробларга қарши материал билан қопланади.

«Бу ерда меҳмонхона, резиденциялар ва миноралар билан бирлашган даволаш-соғломлаштириш маркази жойлашади. Объект пандемияга тайёр бўлади. Келажакда қачондир шу ердан бошпана топишингиз мумкин», — деди Royal Palm Companies компанияси бош директори Даниэл Кодси.

Top