Ўзбекистон | 08:44 / 19.08.2021
3644
1 дақиқада ўқилади

Ҳар 10 минг аҳолига 27 нафар шифокор тўғри келади - Статқўм

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йил 1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда ҳар 10 минг аҳолига 27 нафар шифокор тўғри келади.

Билдирилишича, ҳар 10 минг аҳолига энг кам шифокорлар сони Сурхондарё (15 нафар), Жиззах (16 нафар), Қашқадарё ва Наманган вилоятлари (18 нафардан) ҳисобига тўғри келмоқда.

Ҳудудлар кесимида бу кўрсаткич қуйидагича кўриниш олган:

  • Қорақалпоғистон Р. — 25,9;
  • Андижон вилояти — 24,4;
  • Бухоро вилояти — 31,0;
  • Жиззах вилояти — 16,1;
  • Қашқадарё вилояти — 17,9;
  • Навоий вилояти — 29,6;
  • Наманган вилояти — 18,2;
  • Самарқанд вилояти — 25,2;
  • Сурхондарё вилояти — 15,0;
  • Сирдарё вилояти — 20,6;
  • Тошкент вилояти — 22,4;
  • Фарғона вилояти — 21,7;
  • Хоразм вилояти — 27,8;
  • Тошкент шаҳри — 75,9.
Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид