Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Коррупцион ҳолатлар бўйича энг кўп жиноят иши қайси вилоятда қўзғатилгани айтилди
Бир йил ичида коррупцион ҳолатларга оид 34 та жиноят иши қўзғатилган, шундан 26 таси бюджет маблағларини талон-торож қилиш билан боғлиқ. Бу ҳақда АОКАда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ахборот хизмати раҳбари Дурдона Очилова иштирокида ўтказилган брифингда маълум қилинди.
Қайд этилишича, ўтган бир йил давомида республика вилоятларида ўтказилган ўрганиш тадбирларида тўпланган ҳужжатлар асосида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан жами 34 та жиноят иши қўзғатилиши таъминланган.
“Жиноят ишларининг 26 таси — бюджет маблағларини талон-торож қилиш, 3 таси — ҳужжатларни қалбакилаштириш, 2 таси — мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, 1 таси — солиқ тўлашдан бўйин товлаш, 2 таси — фирибгарлик ва фирибгарлик йўли билан пора олиш жиноятлари ҳисобланади”, деди Дурдона Очилова.
Ушбу жиноятлар ҳудудлар кесимида таҳлил қилинса:
- Самарқанд вилоятида — 8 та;
- Андижон вилоятида — 6 та;
- Тошкент шаҳрида — 6 та;
- Жиззах вилоятида — 4 та;
- Наманган вилоятида — 3 та;
- Қорақалпоғистон Республикасида — 3 та;
- Тошкент вилоятида — 2 та;
- Қашқадарё вилоятида — 1 та;
- Навоий вилоятида — 1 та жиноят содир этилган.
Маълум қилинишича, мазкур жиноятларнинг 4 таси — республика, 10 таси — вилоят, 20 таси — туман-шаҳар ташкилотлари ҳисобига тўғри келмоқда».
Мавзуга оид
08:59
Соғлиқни сақлаш вазири коррупцияга қарши мурожаат билан чиқди
08:40
Газ таъминоти ва кадастр тизимида коррупцион жиноятлар аниқланди
21:10 / 30.06.2026
Ал Капонедан Гулнора Каримовагача: “Кир пуллар” қандай ювилади?
21:16 / 28.06.2026