Жаҳон | 22:36 / 20.08.2021
28539
2 дақиқада ўқилади

Германия Афғонистондан одамлар қолиб биринчи навбатда спиртли ичимликларни олиб чиққан – ОАВ

Фото: DPA

Германия Афғонистондан одамларни эвакуация қилиш олдидан у ердан 22,5 минг литр спиртли ичимликларни олиб чиққан. Одамлар қолиб, биринчи навбатда алгоколнинг олиб чиқилиши Германияда “шармандалик” деб аталди, деб хабар берди Bild нашри.

Германиянинг Мозори Шарифдаги базасида 65 минг банка пиво ва унинг асосидаги коктейллар ҳамда 340 бутилка вино сақланган. Бу спиртли ичимликларнинг барчаси қўшинларни олиб чиқиш режасига киритилган бўлган ва биринчи навбатда олиб чиқилган.

Бу орада Афғонистонда Германиянинг халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) орқали немисларга ишлаган ва толиблар ўч олишидан хавфсираётган минглаб афғонлар қолмоқда.

“GIZ, иқтисодий ҳамкорлик ва ташқи ишлар вазирликлари ўз одамлари ҳақида қайғурмагани шармандаликдир. Одамлар билан бундай муносабатда бўлиш ярамайди”, деб аччиқ билдирилган Германиянинг Эркин демократик партиясида.

Бу орада Германия ташқи ишлар вазири Хайко Мааснинг таъкидлашича, барча афғон ходимларини олиб чиқишнинг имкони йўқ, чунки бунинг учун 2 минг эмас, балки 20 минг кишини эвакуация қилишга тўғри келади.

Аввалроқ Германия ҳарбий-ҳаво кучлари самолёти Кобул аэропортидан бор-йўғи 7 кишинигина олиб кета олган. Бундан аввал бундесвернинг иккита самолётига Кобулга қўнишга рухсат берилмаган.

Мавзуга оид