Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
НАТО Афғонистондаги миссияси якунланганини эълон қилди
Йенс Столтенберг ҳар бир мамлакат Афғонистонга олиб келинган қурол-яроғ ва қурилмалар учун масъул бўлганини айтди.
Фото: REUTERS
НАТО Афғонистондаги миссиясини якунлади, ҳозирда иттифоқчилар фақат Кобул аэропортидагина қолди. Бу ҳақда НАТО бош котиби Йенс Столтенберг маълум қилди.
“НАТО Афғонистондаги ҳарбий миссиясини тугатди. Эндиликда иттифоқчилар аэропорт ҳудудида қолди. Турли мамлакатлар ўз кучлари ва қурилмаларини олиб кетиш учун бор имкониятларини ишга солди”, - деди у.
Столтенберг ҳар бир мамлакат Афғонистонга олиб келинган қурол-яроғ ва қурилмалар учун масъул бўлганини айтди.
“Нимадир йўқ қилинди. Аммо нимадир қолиб кетди”, - деди у.
Столтенбергнинг сўзларига кўра, янги ҳукуматнинг дипломатик тан олиниши уларнинг келгусидаги ҳаракатларига боғлиқ.
Мавзуга оид
12:11 / 21.03.2026
НАТО Эрондаги уруш сабаб Ироқдаги миссия ходимларини олиб чиқмоқда
00:10 / 21.03.2026
Трамп НАТОни “қоғоз йўлбарс” деб атади
20:42 / 20.03.2026
Эрон уруши ва НАТО ичидаги дарз кетиш: АҚШ яккаланмоқда
00:32 / 19.03.2026