Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Кобулдан амалга оширилган рекорд рейсда 183 киши кўпроқ бўлганини маълум қилди
Фото: REUTERS / Courtesy of Defense One
АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари 15 августда Афғонистондан олиб чиқилган афғон қочқинлари сонига аниқлик киритди. Таъкидланишича, ўша куни олиб чиқилган афғонлар аввал хабар берилгандек, 640 нафар эмас, балки 823 нафар бўлган. Бу ҳақда Twitter’да маълум қилинди.
“Тўғриланди: АҚШ самолёти C-17 Globemaster III 15 август куни Ҳамид Карзай номидаги аэропортдан Афғонистоннинг 823 фуқаросини олиб чиққан. Бу ушбу самолёт учун рекорд ҳисобланади. Дастлабки хабарда фақат катталар ҳисобга олинган. Бортда, шунингдек, 183 бола ҳам бўлган”, деб айтилган хабарда.
Аввалроқ самолёт ўз бортига бундай кўп одамни олмоқчи бўлмагани, бироқ аэродром ҳудудига кирган афғон қочқинлари самолётга ёпирилиб киргани маълум қилинган. Экипаж ортиқча одамларни куч билан туширмай, бортда бўлган ҳамма билан учишга қарор қилган.
Мавзуга оид
09:34
АҚШ Мудофаа вазирлиги Ҳарвард билан илмий ҳамкорликни тўхтатмоқда
22:13 / 08.02.2026
АҚШ Яқин Шарққа ҳарбий юклар ташиш суръатини оширмоқда
13:30 / 07.02.2026
АҚШ элчиси Полша Сейми спикери билан алоқаларни узмоқда
11:19 / 07.02.2026