«Байден Афғонистондаги вазият учун америкаликлардан кечирим сўраши керак» — Доналд Трамп
Доналд Трамп Афғонистондан фуқароларни қутқаришдан аввал ҳарбийларни олиб чиққани ҳамда «Толибон» қўлига 85 млрд доллар қийматидаги қуроллар тушиб қолишига сабабчи бўлгани учун Жо Байденни кескин танқид қилди.
АҚШ собиқ президенти Доналд Трампнинг фикрича, Афғонистондаги вазият туфайли амалдаги раҳбар Жо Байден Америка халқи олдида кечирим сўраши керак.
«Афғонистондан фуқароларни қутқаришдан аввал ҳарбийларни олиб чиққани ҳамда «Толибон» қўлига 85 млрд доллар қийматидаги қуроллар тушиб қолишига сабабчи бўлгани учун Жо Байден Америка халқи олдида кечирим сўраши керак», — деб баёнот берди Трамп.
Трампнинг таъкидлашича, унинг бошқарувида америкалик қўшинларни олиб чиқиш фалокатга айланмаган бўларди.
Аввалроқ, Трамп Fox News телеканалида Байден бошчилигидаги Қўшма Штатлар қўшинларининг Афғонистондан чиқиб кетиши «АҚШ учун энг катта хўрлик» эканини айтганди.
Маълумот учун, «Толибон» 15 август куни Кобулга жангсиз кирган ва бир неча соат ичида тўлиқ назоратни ўрнатган. Афғонистон президенти Ашраф Ғани қон тўкилишининг олдини олиш учун мамлакатни тарк этган ҳамда конституцияга кўра Амрулла Солиҳ раҳбар вазифасини бажарувчига айланган. Айни пайтда кўплаб Ғарб давлатлари ўз фуқаролари ва элчихона ходимларини Афғонистондан эвакуация қилмоқда.
Мавзуга оид
10:37 / 23.11.2024
Суд Трампнинг Сторми Дэниэлсга тўловлари бўйича иш юзасидан қарорни кечиктирди
09:56 / 23.11.2024
Трамп Сорос фонди собиқ менежерини молия вазири этиб танлади
17:48 / 22.11.2024
Трамп Пэм Бондини бош прокурор лавозимига янги номзод сифатида кўрсатди
21:00 / 21.11.2024