Жаҳон | 18:53 / 22.08.2021
59562
8 дақиқада ўқилади

Толиблар ҳукмидаги Афғонистоннинг илк ҳафтаси - фоторепортаж

«Толибон» ҳукмронлигининг биринчи ҳафтаси — халқаро репортёрлар нигоҳида.

Brandon Cribelar / U.S. Marine Corps / Reuters / Scanpix / LETA

Сўнгги ойлар давомида мамлакатнинг барча ҳудудлари бўйлаб ҳужумга ўтган «Толибон» ҳаракати кучлари 15 август куни пойтахт Кобулни қамал қилишди — америкалик ҳарбийлар ёрдамисиз қолган ҳукумат шаҳарни жангсиз топширишга рози бўлди ва тез орада пойтахтда ҳам оқ байроқлар ҳилпирай бошлади. Кобул аэропортида эса хаос бошланди: шаҳар аҳолиси ваҳимага тушиб, минглаб кишилар ҳавога кўтарилаётган самолётларга ёпирилди - мамлакатни тарк этиш истагидаги одамлар аэропорт ичида америкаликларнинг, унинг ташқарисида толибларнинг қаршилигига учрамоқда. Афғонистоннинг қуруқликдаги чегараларида ҳам қочқинлар тўпланган.

Шаҳарда қурбонлар ҳам бўлди: аэропортдаги ур-йиқит, журналистлар ва жамоат арбобларининг уйларидаги тинтувлар, норозилик намойишларининг ўққа тутилиши оқибатсиз бўлмади.

Ҳолбуки бунга қадар ҳаракат вакиллари кўп марта интервьюларда улар — 1996 йилда Афғонистонда ҳокимиятга келганлардан бутунлай бошқа одамлар экани ҳақида айтиб, аввалги ҳукумат ва ғарбликлар билан ишлаганларга ҳеч қандай босим бўлмаслиги, аёлларнинг ҳуқуқлари таъминланиши ҳақида ваъдалар беришганди.

«Медуза» томонидан тайёрланган фотогалереяда Афғонистон ислом амирлигида сўнгги бир ҳафтада рўй берган воқеаларни эслатувчи суратлар келтирилади.

Кобулнинг Вазир Акбар Хон туманида патруллик қилаётган толиблар. 18 август
Rahmat Gul / AP Photo / Scanpix / LETA
Кобул аэропортига кираверишдаги тўс-тўполон, минглаб одамлар самолётларда мамлакатни тарк этишга уринмоқда. Тиқилинч оқибатида ҳалок бўлганлар сони камида 12 нафарни ташкил этмоқда. 20 август
Wakil Kohsar / AFP / Scanpix / LETA
Аёллар болалари билан Кобул аэропортига кириб олишга уринмоқда. 16 август
Reuters / Scanpix / LETA
Кобул аэропортида кўнгилли ярадорни олиб кетмоқда / Wakil Kohsar / AFP / Scanpix / LETA
Америкалик денгиз пиёдаси қўлида чақалоқ билан. Ўзлари аэропортга киришга ва Кобулдан учиб кетишга кўзи етмаган айрим афғонлар тўсиқлар орқали болаларини ҳарбийларга узатишмоқда - ҳеч бўлмаса улар толиблар бошқарувидаги Афғонистондан кетиши умидида. 20 август
Sgt. Isaiah Campbell / U.S. Marine Corps / Reuters / Scanpix / LETA
Мамлакатни тарк этиш истагини билдирган афғонларнинг мурожаатлари битилган қоғозлар Кобулдаги Буюк Британия ва Канада элчихонаси биноси олдида турган «Ҳамви» машинасида / 19 август Wakil Kohsar / AFP / Scanpix / LETA
Кобул аэропортидан ҳарбий самолётлар орқали эвакуация. 20 август
Brandon Cribelar / U.S. Marine Corps / Reuters / Scanpix / LETA
15 август куни кечқурун Америка ҳарбий-ҳаво кучларининг Boeing C-17 Globemaster III русумли ҳарбий-транспорт самолёти Кобулдан 640 нафарга яқин афғонларни эвакуация қилди. Экипаж одамларни қайтариб тушириб юбормасликка ва уларнинг барчасини олиб кетишга қарор қилган. Барча қочқинлар самолёт полига жойлаштирилган ҳамда улар соғ-саломат Қатардаги авиабазага етиб боришган.
Brandon Cribelar / U.S. Air / Planet Pix / ZUMA / Scanpix / LETA
Ўткинчилар толиблар патрули аэропорт атрофида йиғилганларни тарқатиш учун ўт очганида яраланган аёлга ёрдам кўрсатишмоқда. 17 август. 
Marcus Yam / Los Angeles Times / Getty Images
Қандаҳор кўчаларидаги патрул. Шаҳар 12 август куни толиблар қўлига ўтганди. 19 август
EPA / Scanpix / LETA
Толиблар Кобулга киргач, реклама плакатларидаги аёлларнинг сурати бўяб ташланди. 20 август
Haroon Sabawoon / An​adolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Мустақиллик куни муносабати билан намойишчилар Афғонистон ислом республикаси байроқларини кўтариб кўчаларга чиқишди, уларнинг орасида аёллар ҳам кўп эди. Айрим жойларда толиблар намойишларни шафқатсизлик билан бостиришди ва ўқотар қуроллар қўлланиши оқибатида қурбонлар бўлди. Кобул, 19 август.
Reuters / Scanpix / LETA
Британия мустамлакасидан озод бўлинган кун - 19 августда ўтказилган намойишлар, шу куни намойишчилар жойларда толибларнинг байроғини олиб ташлаб, республика байроқларини ўрнатишди. Жалолободда «Толибон» патрули акция иштирокчиларига ўт очиши оқибатида камида уч киши ҳалок бўлиб, ўнлаб кишилар яраланди / Marcus Yam / Los Angeles Times / Vida Press
«Толибон» иттифоқчиси бўлмиш «Ҳаққоний гуруҳи» раҳбари Халил ал-Раҳмон Ҳаққонийнинг кортежи. АҚШ ҳукумати унинг боши учун 5 миллион доллар миқдорида мукофот эълон қилганди. Ҳозирда эса у Кобул бўйлаб эркин ҳаракатланмоқда, 20 август куни уни шаҳар масжидидаги жума намозида кўришган / Marcus Yam / Los Angeles Times / Getty Images
Панжшерда толибларга қарши мухолифат кучлари. Мамлакат шимоли-шарқидаги Панжшер водийси «Толибон»га қарши кучлар ўчоғига айланган — Аҳмад Шоҳ Масъуднинг ўғли Аҳмад Масъуд ва вице-президент Амрулла Солиҳ мухолифатга етакчилик қилмоқда. Уларга толибларга таслим бўлишни истамаган афғон армияси отрядлари қўшилган. Хабарларга кўра, маҳаллий аҳолининг кўмаги билан қаршилик отрядлари «Толибон»дан водийнинг бир қанча туманларини олиб қўйишга муваффақ бўлган. Аммо улар ўзларидан кўп марта кучлироқ бўлган рақибга қачонгача қаршилик кўрсата олиши ҳозирча аниқ эмас.
Ahmad SAHEL ARMAN / AFP / Scanpix / LETA
Эрон Қизил яримой жамияти ходими олган сурат: Афғон-Эрон чегарасидан ўтишга уринаётган қочқинлар. Толиблар диктатураси ўрнатилиши хавфи остида минглаб кишилар Афғонистонни тарк этиб, жонини сақлаб қолишни истамоқда. Уларнинг кўпчилиги аввалги ҳукумат даврида хорижликлар билан ҳамкорлик қилган ва «Толибон»нинг қасосидан қўрқишмоқда. Аммо қўшни давлатлар ҳам, Ғарб давлатлари ҳам уларнинг барчасини қабул қила олишмайди. Австралия афғонларни қабул қилишни истамади, АҚШнинг сўровидан кейин Шимолий Македония, Албания ва Косово бир неча юз қочқин қабул қилишга розилик берди. Буюк Британия ҳукумати британ ҳарбийларига ва Афғонистондаги бошқа хорижий ташкилотларга ёрдам берганлардан 20 минг кишини кўчириш бўйича дастур қабул қилди, аммо бу жараёнга беш йил вақт кетади.
Mohammad Javadzadeh / Iranian Red Crescent / AFP / Scanpix / LETA
Эронлик ҳарбий чегара тўсиғи ортида тўпланган қочқинларга сув ва егулик узатмоқда. 19 август.
Mohammad Javadzadeh / Iranian Red Crescent / AFP / Scanpix / LETA
Аммо ҳамма ҳам Афғонистондан қочиб кетаётгани йўқ — мамлакатга қайтиб киришга уринаётганлар ҳам бор. «Толибон» август бошидаёқ мамлакат жануби-шарқий қисмидаги чегара постини эгаллаб олганидан кейин Покистон ҳукумати Афғонистон фуқаролари учун визасиз режимни бекор қилди. Ушбу қарорга норозилик белгиси сифатида «Толибон» чегара постини ёпиб қўйди ва покистонликлардан Афғонистон фуқаролигига эга бўлганлар ёки Покистоннинг қочқин карточкаси бўлганларни қўйиб юборишни талаб қилди.
Saeed Ali Achakzai / Reuters / Scanpix / LETA
«Толибон»нинг қуролли жангчилари жума намози вақтида — пойтахт эгалланганидан кейинги илк жума. 20 август
Hoshang Hashimi / AFP / Scanpix / LETA
«Толибон» жангчилари Кобулдаги масжидда жума намозида, 20 август.
Marcus Yam / Los Angeles Times / Getty Images
Кобул кўчаларида толиблар патрули. 19 август / Rahmat Gul / AP / Scanpix / LETA

Мавзуга оид