Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Айрим давлатлардан олиб келинган хомашё маҳсулотларини сертификатлаш талаби бекор қилинади
Юқори назорат тизимига эга давлатлардан Ўзбекистонга олиб келинган асбоб-ускуна ва хомашёларни мажбурий миллий сертификатлаш амалиёти бекор қилинади.
Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев 20 август куни тадбиркорлар билан мулоқоти вақтида маълум қилди.
“Кўплаб тадбиркорлар юқори сифат ва назорат тизимига эга мамлакатлардан (Европа Иттифоқи, АҚШ, Япония, Жанубий Корея каби) сертификатланган асбоб-ускуна ва хомашёларни олиб келганда миллий сертификат олиш талаби мавжудлигини эътироз сифатида қайд этишган.
Масалан, асбоб-ускуналар ва хомашёга сертификат олишда 2-3 миллион сўм харажат ва энг камида 5-10 кун муддат талаб этилади.
Шу боис Умрзоқов бошчилигидаги комиссия бир ой муддатда бундай давлатлар рўйхатини шакллантириб (қайси давлатдан олиб келганимизда қандай бўлади), уларда сертификат берилган асбоб-ускуна ва хомашёларга миллий сертификат олиш амалиётини бекор қилиш бўйича қарор лойиҳасини киритсин.

Мен ўзимга савол бераман, бизда сертификат олиш учун қандай ускуна бор ўзи? Япониядан келяпти, Германиядан келяпти. Божхонада уни ушлаб ўтиришaди, муҳр қўйишлари керак. Мен нима учун Янги Ўзбекистон деб ибора қилдим, чунки ҳамма нарсани янгидан ташкил қиляпмиз. Бу – бизнинг оғир, тарихий йилларимиз”, – деди Шавкат Мирзиёев.
Мавзуга оид
09:30 / 15.06.2026
Энди ўқишни кўчиришда ҳам сертификатлар учун балл берилади
14:26 / 28.05.2026
1,5 млрд долларлик олтин сотуви ва кескин ошаётган гўшт импорти — Ўзбекистон ташқи савдоси шарҳи
08:59 / 26.05.2026
Ўзбекистонга Қозоғистон нефти етказиб берилиши мумкин
20:10 / 25.05.2026