Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Электр таъминотида кичик цехларга йирик корхоналар билан бир хил талаблар қўйилиши адолатдан эмас” — Шавкат Мирзиёев
Президент Шавкат Мирзиёев тадбиркорларнинг электр таъминотига уланишидаги мураккабликлар барҳам топишини маълум қилди.
“Истеъмолчиларнинг 75 фоизи 20 киловаттгача қувватли электр ишлатадиган кичик цехлар, савдо ва умумий овқатланиш корхоналари ҳисобланади. Лекин уларга ҳам худди йирик корхоналар билан бир хил талаблар қўйилган. Бу адолатдан эмас.
Мисол учун, оддий савдо дўконини электр тармоғига улаш учун 4 та босқичдан ўтиш, 7 миллион сўм харажат ва бунга камида бир ой вақт талаб этилади.
Энергетика вазирлиги томонидан келгуси йил бошидан ушбу масалада янги, қулай тизим жорий этилади. Бунда электр тармоғига уланиш тўлиқ электрон платформага ўтказилади ва барча жараёнлар бир босқичга туширилади.
Тадбиркорларни электр тармоғига улаш муддати 20 киловаттгача бўлган қувватлар учун 10 кун, 50 киловаттли қувватлар учун эса 20 кун этиб белгиланади.
Агар электр таъминоти корхонаси ишларни муддатида якунламаса, қарор билан эмас, қонун билан улар тадбиркорларга компенсация тўлайди”, – деди президент 20 август куни тадбиркорлар билан учрашувдаги нутқида.
Мавзуга оид
17:36 / 26.05.2026
Газ ва электр энергияси учун олдиндан тўлов қилинганда 2 ой эски тарифлар амал қилади
13:18 / 15.05.2026
1 июндан электр энергияси ва табиий газнинг янги тарифлари жорий этилади
21:41 / 05.05.2026
Қозоғистон 2027 йилда Россиядан электр энергияси олишни тўхтатади
12:57 / 07.04.2026