Жаҳон | 19:06 / 23.08.2021
14204
1 дақиқада ўқилади

Россияда мигрантлар етишмовчилиги туфайли қурилиш усталарининг ойлик маошлари миқдори ўсди

Қайд этилишича, жорий йилнинг дастлабки ярим йиллигида иш қидирувчи мигрантлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўзгармаган, аммо мигрантлар ёлланадиган бўш иш ўринлари сони ўсган.

Фото: РИА Новости

2021 йилнинг биринчи ярмида қурилиш усталарига бўлган талаб ошди, ишчи мигрантлар етишмовчилиги эса сақланиб қолди, деб ёзади РБК HeadHunter сервиси статистикасига таяниб.

Қайд этилишича, жорий йилнинг дастлабки ярим йиллигида иш қидирувчи мигрантлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўзгармаган, аммо мигрантлар ёлланадиган бўш иш ўринлари сони ўсган. Рақобат бир иш ўрнига бир-икки даъвогарга тушиб кетган.

Сервиснинг маълумот беришича, ёлланма усталар олишни хоҳлайдиган маош миқдори 15 фоизга ошган.

Москвада плита ётқизувчиларнинг ўртача маоши пандемиядан аввалги даврдагига нисбатан 40 фоиздан ортиқроққа, ПВХ дераза ўрнатувчиларники 25 фоиздан ортиқроққа, электр газ пайвандловчиларнинг ойлиги 20 фоиздан ортиқроққа ошган.

Қурилиш соҳасидаги бўш иш ўринлари сони 210 фоизга ўсган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид