12:16 / 23.08.2021
20723

Толиблар АҚШнинг бир нечта самолёт ва вертолётини эгаллаб олди — ОАВ

Фото: ТАСС

АҚШнинг бир нечта самолёти, ҳарбий вертолётлари ва танкларга қарши ракеталари толиблар қўлига тушди. Бу ҳақда Аl-Arabiya телеканали ўз манбаларига таяниб хабар берди.

Уларнинг маълумотларига кўра, АҚШ раҳбарияти толиблар қўлига оз миқдорда қурол тушганидан ҳам хавотирланмоқда.  

Таъкидланишича, АҚШда “Толибон” қўлга киритган қуролни йўқ қилиш бўйича ҳали бирорта қарор йўқ. АҚШ бу мақсадда бир нечта амалиёт ўтказиш, жумладан толиблар омборларини бомбардимон қилиш бўйича қарор қабул қилиш учун эвакуация жараёни тўлиқ якунланишини кутмоқда. Манбаларнинг айтишича, толибларда учувчилар ва техник хизмат имкони йўқлиги сабабли уларнинг қўлга киритилган самолёт ва вертолётлардан фойдалана олиши даргумон.

Аввалроқ АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп АҚШ Афғонистонда 83 млрд долларлик қурилмалар, тўлиқ жиҳозланган ҳарбий базалар ва элчихона биносини ташлаб кетаётганини айтган.

Мавзу
АҚШнинг Афғонистондан кетиши
АҚШ Афғонистонда 20 йил давом этган ҳарбий кампаниясини тамомламоқда. Толиблар эса мамлакат ҳудудларини бирин-кетин эгаллаб олмоқда.
Барчаси
Top