Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Толибон» Панжшер қуршаб олинганини маълум қилди
Аввалроқ толиблар Панжшердаги қаршилик кучларига вилоятни топшириш ва таслим бўлиш учун 4 соат вақт берганди.
«Толибон» ҳаракати Панжшер вилоятини қуршаб олди. Бу ҳақда ҳаракат расмий вакили Забиҳулла Мужоҳид маълум қилди.
«Кучлар Бадахшон, Тоҳар ва Андараб вилоятлари тарафдан Панжшер яқинидаги позицияларни эгаллади. Душман қамалда. Масалани музокаралар орқали тинч йўл билан ҳал этишга уриняпмиз», — деб ёзди у Twitter’да.
Унинг сўзларига кўра, Панжшер чегарасидаги Саланг туннели ва автотрасса очиқ. Мужоҳиднинг таъкидлашича, толиблар аввалроқ қаршилик кучлари эгаллаб олган Бағлон вилоятидаги туманларни тўлиқ тозалаган.
Аввалроқ толиблар Панжшердаги қаршилик кучларига вилоятни топшириш ва таслим бўлиш учун 4 соат вақт берганди. Вилоятдаги қаршилик кучлари етакчиси Аҳмад Масъуд Панжшер вилояти «Tолибон»га топширилмаслигини айтди.
Мавзуга оид
18:19 / 22.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида авиақатновлар сони оширилади
09:05 / 17.06.2026
Афғонистондан олиб кирилган 37,6 кг гиёҳвандлик воситалари фош этилди
10:50 / 12.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида қўшимча темирйўл қурилиши мумкин
11:30 / 11.06.2026