16:35 / 24.08.2021
6709

Осиёда ўта қашшоқ аҳволда яшаётганлар сони 80 миллионга етди

Фото: worldvision

Гап кунига 1,9 доллардан кам маблағ эвазига кун кўраётганлар ҳақида бормоқда. Ўтган йили бундай инсонлар сони 75 миллион нафарни ташкил этган.

Коронавирус пандемияси сабабли Осиёда 80 миллион киши ўта қашшоқ аҳволга тушиб қолди. Бу ҳақда Осиё тараққиёт банки ҳисоботида маълум қилинди.

Гап кунига 1,9 доллардан кам маблағ эвазига кун кўраётганлар ҳақида бормоқда. Бундай инсонлар сони ўтган йилги 75 миллиондан 80 миллион нафарга етган.

Пандемия Осиё-Тинч океани минтақаси ривожланишига таҳдид солади, дейилади ҳисоботда. Хусусан, соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларида ўсиш тўхтаган.

Маълумот берилишича, сўнгги йилларда минтақа иқтисодиёти юқори суръатда ўсиб борган ва 2019 йилда жаҳон ЯИМнинг 35 фоизи Осиё-Тинч океани минтақаси улушига тўғри келган.

Top