Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Толиблар Панжшердаги вазият Россиянинг таъсири орқали ҳал қилиниши мумкин деб ҳисобламоқда
Суҳайл Шаҳиннинг сўзларига кўра, Россия “Афғонистондаги тинчлик ва ярашув ишига ҳисса қўшиши мумкин, Россиянинг роли доимо маъқулланган”.
Фото: AP Photo / Rahmat Gul
Россиянинг таъсир кўрсатиши “Толибон”га бўйсунмаган Панжшер вилоятидаги вазиятни ҳал қилишга ёрдам бериши мумкин. Бу ҳақда толибларнинг Қатардаги сиёсий офиси вакили Суҳайл Шаҳин айтди.
“Бу Россия таъсиридан фойдаланган ҳолда муҳокама қилинади деб ўйлайман. Бу маъқулланади ва қадрланади”, – деди Шаҳин толиблар Россиянинг Кобулдаги элчиси Дмитрий Жирновдан қаршилик кучлари билан музокараларда воситачилик қилишни сўрагани тўғрисидаги саволга жавобан.
Шаҳиннинг сўзларига кўра, Россия “Афғонистондаги тинчлик ва ярашув ишига ҳисса қўшиши мумкин, Россиянинг роли доимо маъқулланган”.
Толиблар 15 август куни Афғонистонда ҳукуматни қўлга киритди. Панжшер улар назоратига ўтмаган ягона вилоят бўлиб турибди.
Мавзуга оид
21:26 / 18.02.2026
Россия санкцияларни бекор қилиш эвазига АҚШга «катта келишув» таклиф қилди – ОАВ
20:11 / 18.02.2026
Путин яна икки йил урушишни режалаштирмоқда – NYT
14:28 / 18.02.2026
Патрушев НАТОни “ҳужумкор гуруҳ” тузишда айблади
13:20 / 18.02.2026