19:06 / 24.08.2021
24424

Толиблар Панжшерга кира олмагани айтилмоқда

Аввалроқ бир нечта ОАВ толиблар сешанбага ўтар кечаси Панжшерга киргани тўғрисида хабар тарқатганди.

Фото: AFP

Афғонистоннинг Панжшер вилоятидаги вазият осойишталигича қолмоқда. Ҳозирча толиблар отрядлари вилоят чегарасидан ўтолмади, деб хабар берди ТАСС ўз манбасига таяниб.

“Толиблар аввал ҳам, ҳозир ҳам Панжшерга кира олмади. Улар вилоят чегарасини кесиб ўтгани ҳақидаги хабарлар ёлғон. Вилоятдаги вазият осойишта”, – деган агентлик манбаси.

Аввалроқ бир нечта ОАВ толиблар сешанбага ўтар кечаси Панжшерга киргани тўғрисида хабар тарқатганди.

Бундан ташқари, манбанинг сўзларига кўра, толиблар Панжшердаги қаршилик ҳаракати раҳбари Аҳмад Масъуд билан келишувга эриша олмаган.

“Анас Ҳаққоний тинчлик ҳақида келишиш учун бу ерга келди, аммо Аҳмад Масъуд толиблар таклифини рад этди”, – деди у.

Ҳозирча Панжшер толибон назорат ўрнатмаган ягона ҳудуд бўлиб турибди.

Top