Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин ва Си Цзиньпин ШҲТ ёрдамида Афғонистонда барқарорликни қўллаб-қувватлашга келишиб олди
Фото: ТАСС/Zuma
Россия президенти Владимир Путин ва Хитой раиси Си Цзиньпин телефон суҳбатида Афғонистондаги барқарорсизликнинг Марказий Осиё ҳудудларига тарқалишига йўл қўймаслик масалаларини муҳокама қилишди. Икки етакчи Шанҳай ҳамкорлик ташкилотининг салоҳиятидан Афғонистонда тинчлик ўрнатиш учун фойдаланишга келишиб олди.
Бундан ташқари, Путин ва Си Цзиньпин икки томонлама алоқаларни фаоллаштиришга келишди.
“Афғон муаммоси батафсил муҳокама қилинди. Афғонистондан тарқалувчи террорчилик ва наркотрафик таҳдидларига қарши курашда саъй-ҳаракатларни янада кучайтиришга тайёрлик билдирилди”, деб айтилган Кремл хабарида.
Иккинчи жаҳон уруши якунланганининг 76 йиллиги яқинлашаётгани муносабати билан Россия ва Хитой раҳбарлари уруш йилларидаги воқеаларнинг ҳаққонийлигини сақлаб қолиш ва тарихни бузиб кўрсатишга уринишларга йўл қўймаслик бўйича ишларни муҳокама қилишган.
Икки давлат етакчиси икки томонлама ва халқаро кун тартибидаги барча масалалар бўйича ўзаро ҳамкорликни янада чуқурлаштиришдан манфаатдор эканларини билдиришган.
Хитой раиси суҳбат давомида Пекин Россия ва халқаро ҳамжамиятнинг қолган аъзолари билан Афғонистон бўйича мулоқотни кучайтиришга тайёрлигини тасдиқлаган.
Аввалроқ Европа иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик масалалари бўйича олий вакили Жозеп Боррель Европа Иттифоқи Россия ва Хитойга Афғонистондаги вазиятни назорат қилишига қаршилик қилиши кераклигини айтган.
Мавзуга оид
23:30 / 11.03.2026
Макрон G7 етакчилари Россиядан санкцияларни олиб ташламасликка келишиб олганини айтди
19:13 / 11.03.2026
Россия хорижда қўшин қўллаш учун асосларни кенгайтириши мумкин
15:45 / 11.03.2026
Кошта Россияни Эрон билан урушнинг ягона “ғолиби” деб атади
15:44 / 11.03.2026