Жаҳон | 10:15 / 26.08.2021
6737
1 дақиқада ўқилади

NASA раҳбари: АҚШ ва Хитой космик пойга ҳолатида

АҚШ ва Хитой ҳозирда ўзаро космик пойга ҳолатида. Бу фикрни АҚШ аэронавтика ва космик тадқиқотлар миллий бошқармаси (NASA) раҳбари Билл Нелсон билдирди, деб ёзади ТАСС ахборот агентлиги.

Билл Нелсон / Фото: NASA

“Афсуски, биз Хитой билан космик пойга ҳолатида турибмиз. Мен Хитой АҚШ билан Россия каби шерик бўлишини истардим”, деди Нелсон.

Нелсоннинг таъкидлашича, Пекин ва Вашингтон ўртасида космосда ҳамкорлик ўрнатиш эҳтимолдан йироқ, чунки “Хитой ёпиқ мамлакат, космик соҳада ҳамкорлик қилиш учун шаффофлик зарур”.

Май ойида Нелсон Хитойни космик чиқиндилар стандартларига жавоб бермаётганликда айблади.

Мавзуга оид