15:33 / 26.08.2021
1494

Қорақалпоғистонда коронавирус билан касалланган 59 нафар бемор оғир аҳволда

Фото: KUN.UZ

26 август соат 14:40 ҳолатига кўра, Қорақалпоғистон бўйича коронавирус инфекцияси билан касалланган беморлар сони 2 355 нафарни ташкил қилмоқда. Шундан 249 бемор стационар шароитда даволанмоқда.

Уларнинг ичида:

  • 92 нафар бемор – Шимоли-ғарбий ҳарбий округда ташкил қилинган Нукус махсус тиббиёт комплексида;
  • 89 нафар бемор – Республика фтизиатрия ва пульмонология марказида;
  • 68 нафар бемор – Беруний туманидаги «Педагогика коллежи спорт комплекси»да даволанмоқда.

Қорақалпоғистон ССВга кўра, шулардан 59 нафар беморнинг аҳволи оғир, 8 нафар бемор жуда оғир аҳволда, 175 нафар беморнинг аҳволи ўртача, 7 нафар беморнинг аҳволи қаноатланарли дея баҳоланган.

Қўшимча қилинишича, беморлар дори-дармон ва 5 маҳал иссиқ овқат билан таъминланган.

Шунингдек, 2106 нафар бемор – коронавируснинг енгил симптомлари билан уй шароитида ҳудудий поликлиникалар назорати остида даволаняпти.

Маълумот учун, Қорақалпоғистонда бугунгача 12 216 нафар бемор соғайган.

Мавзу
Коронавирус Ўзбекистонда
15 март куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланди.
Барчаси
Top