Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 08:02 / 28.08.2021
5471
2 дақиқада ўқилади
Интеллектуал мулк ҳуқуқларини бузишда етказилган зарар қандай қопланиши аниқлаштирилди
Вазирлар Маҳкамасининг “Интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни бузиш натижасида ҳуқуқ эгаларига етказилган ҳақиқий зарар ва бой берилган фойдани аниқлаш ҳамда қоплаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди.
Низом билан қуйидагилар назарда тутилмоқда:
- интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни бузиш натижасида етказилган зарарни аниқлаш ва баҳолаш ишларини ташкил этиш ва амалга ошириш;
- интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни бузиш натижасида ҳуқуқлари бузилган шахсларга eтказилган зарарни қоплаш.
Лойиҳа билан қуйидагилар таклиф қилинмоқда:
- етказилган зарар интеллектуал мулк объекти ҳуқуқ эгасига томонларнинг ўзаро келишуви асосида, агар бундай келишувга эришилмаган тақдирда тегишли судларнинг қарорлари асосида қопланади;
- қонунчиликка мувофиқ интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни бузиш натижасида интеллектуал мулк объекти ҳуқуқ эгасига етказилган зарарни қоплаш ушбу қонунбузилишларни содир этган шахслар маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлишМавзуга оид
18:34 / 26.04.2026
“Дача”ларнинг электрон базасини яратиш ва ижара нархларини назорат қилиш режалаштирилмоқда
09:35 / 01.04.2026
Мобил тарифларга янги талаблар жорий этилиши мумкин
08:11 / 18.03.2026
Битирувчилар учун 3 йил ишлаб бериш талаби бекор қилиниши мумкин
11:59 / 17.12.2025