Спорт | 00:22 / 29.08.2021
33972
2 дақиқада ўқилади

Шомуродов ҳақидаги пост ёрдамида польшалик йўқолган қиз топилди

Польшанинг Нехмиров қишлоғида яшовчи қиз Жоана Гибка феврал ойидан буён ота-онаси томонидан қидирилаётганди. Буни қарангки, қизнинг топилишига ўзбекистонлик Элдор Шомуродов ҳам сабабчи бўлди.

Гап шундаки, Римнинг «Рома» клуби янги футболчиларини таништирганда, саҳифаларида бирор йўқолган боланинг ҳам суратини илова қилиб чиқаришни одат қилган. Бундай одат Шомуродовнинг трансферида ҳам сақлаб қолинди. Рим клуби Элдорни ўз сафига қўшиб олгани эълон қилинган постда польшалик Жоанна йўқолиб қолганини ҳам билдирдиб, унинг суратини илова қилганди.

Трансфер эълон қилинганидан 24 кун ўтиб польшалик қиз топилди. Инстаграмда 4 миллионга яқин ўқувчиси бор «Рома»нинг эълони бу савобли ишга туртки бўлди. Маълум бўлишича, бундай усул орқали «Рома» олдинроқ Британия, Италия, Греция, Бельгия ва Кениядан 11 боланинг топилишига ёрдам берган.

«Хурсандлигимни қандай ифодалашни ҳам билмайман. Бир болани топишга, бир оиланинг оғири енгил бўлишига ёдам бериш жуда ажойиб. Жамоам футболнинг машҳурлигидан шундай йўлда фойдаланишидан фахрланаман», дейди Элдор Шомуродов бу ҳақда.

Мавзуга оид