Жаҳон | 16:18 / 30.08.2021
19032
1 дақиқада ўқилади

Москва Афғонистоннинг олтин-валюта захираларини музлатиш оқибати яхши бўлмаслиги ҳақида огоҳлантирди

Замир Кабуловнинг сўзларига кўра, босим ўтказиш сиёсати гиёҳвандлик моддалари экспортининг ўсиши ва АҚШ қолдириб кетган қуролларнинг қора бозорга чиқиб кетишига олиб келади.

Фото: Getty Images

Москва Ғарб мамлакатларини Афғонистоннинг хориждаги олтин-валюта захираларини музлатиш оқибатларидан огоҳлантиради, бу мамлакат халқи учун қўшимча муаммолар келтириб чиқаради, деди Россия президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Замир Кабулов.

«Ғарбдаги ҳамкорларимиз ростдан ҳам афғон халқи тақдири ҳақида қайғураётган бўлса, у ҳолда Афғонистоннинг Қўшма Штатлардаги банкларда сақланаётган олтин-валюта захираларини музлатиш орқали қўшимча муаммо пайдо қилмаслиги, аҳолига ёрдам бериш учун гуманитар йўлаклар очилиши, яъни одамларнинг мамлакатдан қочишига қўшимча рағбат бермаслиги керак», — деди дипломат.

Бунинг ўрнига босим ўтказиш тактикаси танланадиган бўлса, бу гиёҳвандлик моддалари экспортининг ўсиши ва АҚШ қолдириб кетган қуролларнинг қора бозорга чиқиб кетишига олиб келади, деб огоҳлантирди у.

Кабулов шунингдек, америкаликлар қолдирган қуроллар фуқаролар урушини давом эттириш учун қўлланмаслигига умид билдирди.

Мавзуга оид