Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Евроиттифоқда катта ёшли аҳолининг 70 фоизи коронавирусга қарши эмланди
Август бошларида фон дер Ляйен Евроиттифоқда катта ёшли аҳолининг 60 фоизи тўлиқ эмланганини маълум қилганди.
ЕИдаги катта ёшли аҳолининг 70 фоизи коронавирусга қарши тўлиқ эмланди. Бу ҳақда Еврокомиссия раиси Урсула фон дер Ляйен маълум қилди.
«ЕИдаги 70 фоиз катта ёшлилар тўлиқ эмланди. Бу ютуққа эришишга ҳисса қўшган барчага миннатдорлик билдираман», — деб ёзди у Twitter’да.
Унинг қўшимча қилишича, қолганлар ҳам эмланиши керак.
«Бизга кўпроқ европаликлар эмланиши лозим. Шунингдек, дунёдаги қолган одамлар ҳам эмланиши керак», — деб ёзди у.
Август бошларида фон дер Ляйен Евроиттифоқда катта ёшли аҳолининг 60 фоизи тўлиқ эмланганини маълум қилганди.
Мавзуга оид
08:53 / 23.06.2026
Стармер истеъфосидан сўнг ЕИ – Буюк Британия саммити қолдирилди
08:58 / 19.06.2026
Орбансиз саммит: ЕИ Украина бўйича ягона позицияга келди
08:22 / 19.06.2026
Евроиттифоқ Россияга қарши санкцияларни илк бор бир йилга узайтирди
09:45 / 16.06.2026