Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШга қарийб 24 минг нафар афғонистонлик қочқин олиб келинди
Маълумот берилишича, афғонистонлик қочқинлар АҚШнинг еттита ҳарбий базаси ҳамда Форс кўрфази ва Европадаги шаҳарларга жойлаштирилади.
АҚШга Кобулдан эвакуация қилинган 23 876 нафар Афғонистон фуқароси олиб келинди, деб хабар берди CBS News.
Бу ҳақда АҚШ давлат департаменти вакили Нед Прайс маълум қилди.
Прайснинг сўзларига кўра, 17-31 август кунлари эвакуация қилинган 31 107 нафар кишининг 14 фоизи АҚШ фуқаролари, 9 фоизи қонуний доимий аҳолиси, қолган 77 фоизи хатар ҳудудида бўлган афғонлар ҳисобланади.
Маълумот берилишича, афғонистонлик қочқинлар АҚШнинг еттита ҳарбий базаси ҳамда Форс кўрфази ва Европадаги шаҳарларга жойлаштирилади.
АҚШ ҳукуматининг билдиришича, ҳозирда Афғонистонда 200 нафаргача америкаликлар қолиб кетган.
Мавзуга оид
21:31 / 26.06.2026
Трамп Эронни Ҳўрмуз бўғозидаги сулҳни бузганликда айблади
11:00 / 26.06.2026
АҚШ Украина бўйича Аляскада келишув бўлганини рад этди
21:46 / 25.06.2026
Саида Мирзиёева АҚШ савдо вакили Жеймисон Грир билан учрашди
21:30 / 25.06.2026