Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистондаги мобил алоқа абонентлари сони 27 миллиондан ошди
Мобил алоқа абонентлари сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 14,3 фоизга ошиб, ҳар 100 киши ҳисобига 72 бирликни ташкил этмоқда.
Фото: KUN.UZ
2021 йил 1 июль ҳолатига кўра, мобил алоқа тизимига уланган абонентлар сони 27,5 миллионтани ташкил этиб, 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 14,3 фоизга ошган. Бу ҳақда Статқўм маълумот бермоқда.
Шу жумладан, 24 млн 868,1 мингта абонент жисмоний шахслар ҳиссасига тўғри келади. Бу кўрсаткич 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 8,8 фоизга кўпроқдир.
Мамлакат аҳолисининг мобил алоқа билан таъминланганлиги ҳар 100 киши ҳисобига 72 бирликни ташкил этмоқда.
Йиллар кесимида мобил алоқа тизимига уланган абонентлар сони қуйидагича:
- 2019 йил 1 апрел - жами 21 960,2 минг, аҳолида 21 331,2 минг;
- 2020 йил 1 апрел - жами 24 316,7 минг, аҳолида 23 371,3 минг;
- 2021 йил 1 апрел - жами 26 953,5 минг, аҳолида 24 795,4 минг.
Мавзуга оид
10:59 / 10.04.2026
Ўзбекистонликлар ўқиш учун энг кўп Россия ва Кореяга кетмоқда
09:29 / 10.04.2026
Ўзбекистонликлар 2 ойда тиббий хизматларга 3,5 трлн сўм сарфлади
09:15 / 02.04.2026
Таълим хизматлари Ўзбекистонда ўсиш суръати бўйича етакчи бўлди
09:35 / 01.04.2026