Бразилия президенти тарафдорлари мамлакат конгрессига ҳужум қилди
Болсонарунинг олий суд ва конгресс билан қатор масалаларда келиша олмаётгани ортидан унинг тарафдорлари умуммиллий намойишлар ўтказмоқда.
Бразилия президенти Жаир Болсонарунинг тарафдорлари мамлакат конгресси биносига киришга уринди ва полиция билан тўқнашувлар уюштирди. Бу ҳақда The Guardian хабар берди.
Қайд этилишича, ўнг фаоллар эрта тонгда конгресс биносига киришга уринган. Ҳарбий полиция уларга қарши махсус воситалардан фойдаланган. Тартибсизликлар иштирокчилари олий суд биносига ҳужум қилишларини айтишган.
Болсонарунинг олий суд ва конгресс билан қатор масалаларда келиша олмаётгани ортидан унинг тарафдорлари умуммиллий намойишлар ўтказмоқда.
Мамлакат пойтахти Бразилиа шаҳридаги марказий майдон Болсонару тарафдорлари билан тўлиб-тошгани айтилмоқда.
Ҳар йили 7 сентябрда Бразилияда мамлакат мустақиллиги куни нишонланади. Мамлакат 1822 йилда Португалиядан мустақиллигини эълон қилган.
Мавзуга оид
14:10 / 09.10.2024
Суд X ижтимоий тармоғига Бразилияда ишини давом эттиришга рухсат берди
13:19 / 07.10.2024
Инфантино ва «футзал Пелеси» келган, Бразилиянинг омади чопган финалдан эксклюзив фотожамланма
21:53 / 06.10.2024
Футзал. Бразилия — 6 карра жаҳон чемпиони
21:50 / 28.09.2024